Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Коллеж ва техникумларга кириш учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Коллеж ва техникумларга кириш учун тест синовлари қачон ўтказилиши маълум қилинди

Юртимиздаги коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун тест синовлари 10–20 ноябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, ёшлар ҳамда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимларни касб ёки мутахассисликлар эгаллашини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида коллеж ва техникумларга сиртқи, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентлар кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

2021/2022-ўқув йили қабулида коллеж ва техникумларга кундузги таълим шаклида ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларни белгиланган қабул параметрларига нисбатан танлов ортган касб (мутахассислик)ларга Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 10–20 ноябрь кунлари тест синовлари ташкил қилинади.


Охирги ўзгариш: 08/11/2021 08:54.   Кўрилганлиги: 310
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kollej-va-texnikumlarga-kirish-uchun-test-sinovlari-qachon-otkazilishi-malum-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.