Каттақўрғон туманидаги 40-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Диёра Тўйчиева 12 ёшда. У IELTS синовларидан 7 балл тўплади.
Айниқса, унинг эшитиш кўникмасидан 9 балл олганидан устози Мадина Жалилова ўзгача ғурурга тўлди.
- Ўқувчиларимга инглиз тилидан таълим бериш жараёнида 1-ўринда уларга General Englishни ўргатиб, луғат бойлигини оширишга ҳаракат қиламан, - дейди Мадина Жалилова. - Диёра билан ҳам дастлаб инглиз тилида чиройли гапиришни, Basiс Listening материалларидан фойдаланишни бирга машқ қила бошлаганмиз. Тиришқоқ қизалоқ LASER A1, A2, B1, MINDSET Foundation китобларини қунт билан ўрганди. Диёрага сўзларни шунчаки ёдлаб олишнинг фойдаси йўқлигини, нутқда сўзларни фаол ишлатиш кераклигини тушунтирганман. Қувонарлиси, берган топшириқларимни аъло даражада бажариб, пухта билим олгани боис юқори натижага эришди. Муваффақият ўз-ўзидан келмайди, унинг замирида йиллаб қилинган машаққатли меҳнат, матонат, сабр ва албатта ўқувчига бўлган чексиз муҳаббат ётади.
Инглиз тилини 8 ёшидан ўрганишни бошлаган қизалоқ 3 йил ичида инглиз тили грамматикасини яхши ўзлаштирди. Устози Мадина Жалилова шогирдидаги инглиз тилига бўлган қобилиятини кўриб, Диёра билан ҳар куни 7 ёки 8 соат, баъзан 12 соатгача ишлай бошлади.
- IELTS имтиҳонларини топширгунимга қадар жуда кўп LISTENING билан шуғулланганман, - дейди Диёра. - Эшитиш кўникмаси ўқиш кўникмасидан бироз фарқ қилади. Биз ҳар бир айтилган янги гапни ёзиб чиқардик. Яна менинг тил маҳоратимни оширган омиллардан бири бу инглиз тилидаги фильмлар бўлди. Фильмларда актёрлар жуда тез гапирар ва мен уларни тушуниш учун диққат билан эшитардим.
Диёра келажакда инглиз тили ўқитувчиси бўлишни орзу қилади. У ҳозирдан ўзидан кичик ёшдаги ўқувчиларга тил ўргатади. Уларга дарс бериш жараёнида ўқитувчи ўзини қандай тутиши кераклигини, ўқувчилар билан хушмуомалада гаплашишни машқ қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.