Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Каттақўрғонда “Ингичка бойитиш фабрикаси” фойдаланишга топширилди

Каттақўрғонда “Ингичка бойитиш фабрикаси” фойдаланишга топширилди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига билан “Ингичка вольфрам кони”нинг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш учун Олмалиқ кон металлургия комбинатига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилган эди.

Бугун ушбу қарор ижроси ўлароқ Каттақўрғон шаҳрида “Ингичка бойитиш фабрикаси” ишга туширилди. Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, “Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдулла Хурсандов ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тантанали тадбирда таъкидланишича, мазкур объектда республикада илк маротаба вольфрам таркибли техноген чиқиндиларни қайта ишлаш технологияси саноат миқёсида йўлга қўйилди. Мазкур технологиянинг саноатга татбиқ этилиши натижасида жорий йилнинг август ойида ушбу конда илк маҳсулот олинишига эришилди ҳамда ушбу маҳсулотга халқаро сертификат берилди.
Ингичка конининг қолдиқларидан йилига 150 тонна қувватга эга вольфрам концентратини 35% WО3 билан бойитиш режалаштирилган. Кейинчалик, “Ингичка” конининг қолдиқлари ишлаб чиқаришга тўлиқ жалб қилинганда йилига 100 тонна вольфрам металли олинади.
Технология жорий этиш натижасида 2023 йил биринчи босқичда 5,7 млрд сўмлик 100 тонна ва 2024 йилда 13,7 млрд сўмлик 285 тонна (ўртача 28 фоизлик WO3) вольфрам концентрати олинади.
Шу билан бирга, 2023 йилда қўшимча экспортбоп умумий қиймати 1,8 млн доллар 27,0 тонна вольфрам штабиклари ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида вольфрам таркибли 27,9 млрд сўмлик 36,0 тонна қаттиқ қотишмалар, асбоблар (кескич, парма) ишлаб чиқарилади.
Ушбу объектнинг ишга туширилиши натижасида биринчи босқичда 82 та янги иш ўринлари яратилди. 50 дан ортиқ ушбу маҳаллада яшовчи аҳоли иш билан таъминланди. Иккинчи босқичда яна 200 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу эса аҳоли даромадларининг кўпайишига ва халқ фаровонлигига хизмат қилади.

Киритилган вақти: 03/12/2022 19:48.   Кўрилганлиги: 778
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kattaqorgonda-ingichka-boyitish-fabrikasi-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.