Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Каттақўрғон туманидаги 3 та МФЙ янги бинога эга бўлди

Каттақўрғон туманидаги 3 та МФЙ янги бинога эга бўлди

Бугунги кунда маҳалла институтини ривожлантириш, унинг давлат ва жамият ҳаётидаги мавқейини сезиларли ошириш мақсадига қаратилган ишларни янада жадаллаштиришни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Шу нуқтаи назардан Самарқанд вилоятида ҳам, аввало, бу тизимда ишлаётган ходимларига қулай меҳнат шароитларини яратиш чора-тадбирларига устувор эътибор қаратилаётир.

Ҳозирда Самарқанд вилоятида 1 минг 123 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Афсуски, уларнинг 61 таси ҳамон ўз хизмат биносига эга эмас. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида 2022 йилда маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб, улар учун янги бинолар қурилиши аллақачон бошлаб юборилган.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган ойида Каттақўрғон шаҳрининг Алишер Навоий, «Баҳористон», Каттақўрғон туманининг «Қўшқўтан», Нарпай туманининг «Қозиёқли», «Олти ўғил», «Умид», Тайлоқ туманининг «Навзандак», «Ястепа», Оқдарё туманининг Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар фойдаланишга топширилди.

Куни кеча эса Каттақўрғон туманидаги «Нисбат», «Кадан» ва «Андоқсой» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳам янги биноларга эга бўлди.

3 та қишлоқ, 723 хонадон, 1083 та оилада жами 3602 нафар аҳоли истиқомат қиладиган «Нисбат» маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси ҳомийлар ва ҳашар йўли билан қурилди. Туман марказидан 40 километр узоқликда жойлашган, ҳудуддаги энг оғир маҳаллалардан саналган «Андоқсой» МФЙ ҳам янги биноли бўлиши бу ердаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг дебочасидир.

Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини биноларида Маънавият ва маърифат хонаси, маҳалла раиси ва ўринбосарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири зарур моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».


Киритилган вақти: 17/02/2022 17:42.   Кўрилганлиги: 398
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kattaqorgon-tumanidagi-3-ta-mfy-yangi-binoga-ega-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.