Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жомбойда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади

Жомбойда янги кичик саноат зонаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги “Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 22-сессияси қарори билан Жомбой тумани Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Деҳқонобод” кичик саноат зонаси ташкил этилади.

Янги ташкил этиладиган кичик саноат зонасига 5,5 гектар ер майдони ажратилади. Саноат зонасида лойиҳаларни амалга ошириш учун 8,363 миллион сўм маблағ талаб этилади.

Жумладан, электр энергияси учун 1 дона ТП, 6 километр тармоқ, табиий газ учун 1 дона ГРП ва 8 километр тармоқ, ичимлик суви учун 1 та сув иншооти, 1,5 километр тармоқ, 1 та тозалаш иншооти ва 1 километр канализация, 2,8 километр йўл қурилади.


Киритилган вақти: 22/02/2021 12:58.   Кўрилганлиги: 540
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/jomboyda-yangi-kichik-sanoat-zonasi-tashkil-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.