Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Италия элчиси Самарқандга келди

Италия элчиси Самарқандга келди

Вилоят ҳокимлигида Италиянинг Ўзбекистондаги фавқулоддаги ва мухтор элчиси Aгостино Пинна (Agostino Pinna) билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Италия билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини янада фаоллаштириш тўғрисида фикр алмашилди. Италия элчиси мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги ютуқларини эътироф этиб, Италия томон ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Учрашувда Самарқанд вилояти билан Италия ўртасида ташқи иқтисодий алоқалар тўғрисида ҳам сўз юритилди. Машинасозлик, ахборот технологиялари, озиқ-овқат саноати ҳамда таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида фикр алмашилди. Агостино Пинна (Agostino Pinna) самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Самарқанд-Италия алоқаларини янги босқичга олиб чиқишда бор имкониятини ишга солишини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Италия компаниялари иштирокида Булунғур, Жомбой ва Пастдарғом туманларида 3 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. 2020 йилда Самарқанд вилояти билан Италия ўртасидаги товар айланмаси 7 миллион АҚШ долларини ташкил этган.


Киритилган вақти: 25/02/2021 14:28.   Кўрилганлиги: 520
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/italiya-elchisi-samarqandga-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.