Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти сарҳисоб қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг жорий йил 23 мартдаги топшириғига асосан

“Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашнинг Вақтинчалик тартиби” ишлаб чиқилган эди. Мазкур Тартибга кўра, жорий йилнинг 1-ярим йиллик якуни билан барча туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги 37 та вазифа ва 44 та кўрсаткичлар асосида баҳоланди.
Баҳолаш натижаларига кўра вилоятимиз бўйича Нуробод, Жомбой ва Иштихон туманлари ҳоким ўринбосарлари фаолият натижадорлиги юқори баҳоланди.
Шу билан бир қаторда, Каттақўрғон ва Самарқанд шаҳарлари ҳамда Қўшработ тумани ҳоким ўринбосарлари фаолиятида туб бурилиш қилишлари зарурлиги билдирилиб, уларнинг натижадорлиги жадвалнинг қуйи ўринларида қайд этилди.


Киритилган вақти: 07/09/2022 08:22.   Кўрилганлиги: 334
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/hokim-orinbosarlarining-faoliyati-sarhisob-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.