Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳафталик иштирокчилари “Боқий шаҳар” билан танишишди

Ҳафталик иштирокчилари “Боқий шаҳар” билан танишишди

Самарқандда бошланган халқаро зиёрат туризми ҳафталиги доирасида белгиланган “Замонавий ислом меъморчилиги” кўргазмаси кўҳна кентнинг янги ташриф қоғозига айланаётган Самарқанд халқаро туристик маркази “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлиб ўтди.

Унда юртимизда ислом меъморчилиги йўналишида фаолият юритаётган ҳунарманд ва хаттотлар ўз ишларини намойиш қилишди.

Ҳафталик иштирокчилари “Мовароуннаҳрда адабий маданият” мавзусида ташкил этилган ислом амалий санъати фестивал-ярмаркасида қатнашиш асносида “Боқий шаҳар” мажмуаси, бу ерда фаолият юритаётган ҳунармандлар, бозор фаолияти билан яқиндан таниши имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, мажмуада туркиялик машҳур хаттот, Мармара университети профессори Афзалиддин Қиличнинг маҳорат дарси ташкил этилди.


Киритилган вақти: 02/11/2022 10:07.   Кўрилганлиги: 511
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/haftalik-ishtirokchilari-boqiy-shahar-bilan-tanishishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.