Она табиатнинг уйғониши, яшариш, меҳнат ва гўзаллик рамзи- Наврўз байрами арафасида Каттақўрғон туманида қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз қариялар, кўп болали оилалар, меҳнат фахрийларининг ҳолидан хабар олиш, уларга байрам совғалари улашиш, бошқа хайрли ишлар барча маҳаллалар, меҳнат жамоаларида намунали уюштирилаётир.
Бу эзгу ҳаракатдан маҳаллий матбуот “Каттақўрғон : кеча ва бугун” газетаси таҳририяти ҳам четда қолмаяпти. “ Янгича номланган газетамизнинг илк сонининг бир қисмини газетхонларга туҳфа қилишга қарор қилдик, - дейди муҳаррир Ўткир Усмонов,- Муассисларимиз билан ҳамкорликда байрам арафасида газетанинг 2000 нусхасини меҳнат фахрийлари, мактаб ва болалар боғчалари, нодавлат ташкилотлар, маданият уйлари, ижодкорларга бепул тарқатдик. Келгуси умумхалқ байрамларида ҳам газетхонларимизни ана шундай совға билан қутлаш ниятимиз бор”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.