Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Газ ўғрилари овланмоқда.

Газ ўғрилари овланмоқда.

Мажбурий ижро бюроси ва ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган текширувда, 

И.Б. ва унинг жиноий шериклари ўзларига тегишли бўлган Самарқанд тумани, “Юқори Чордара” маҳалласида жойлашган иссиқхоналарда табиий газдан фойдаланиш учун таъминотчи корхонадан тегишли рухсатнома олмасдан, иссиқхона ёнида жойлашган Қуролли кучлар кичик мутахассисларини тайёрлаш маркази ҳудудидан Самарқанд шаҳри аҳолисига табиий газ етказиб берувчи 500 мм. диаметрли газ қувурига яширин равишда уланиб олиб, фойдаланиб келиши оқибатида давлатга 360 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлим томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

06.01.2021 йилда И.Б. ва М.Э. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ушланган.


Киритилган вақти: 07/01/2021 18:57.   Кўрилганлиги: 560
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/gaz-ogrilari-ovlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.