Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Э.Турдимов: “Қурилишда шаффофлик таъминланса коррупциянинг олди олинади, сифат ошади”

Э.Турдимов: “Қурилишда шаффофлик таъминланса коррупциянинг олди олинади, сифат ошади”

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Президентимизнинг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қароридан келиб чиқиб, 2022 йилда вилоятда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

– Мазкур қарорда 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат дастурларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳада назорат механизмларини янада кучайтириш чоралари белгиланди, – деди Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов. 

– Қарор билан Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ва ҳудудий ҳамда туман (шаҳар) штабларининг намунавий таркиби, уларнинг вазифалари белгилаб берилди. Бундан буён тендер ўтказилмай, молиялаштирилмасдан туриб ҳеч қандай қурилиш бошланмайди. “Сен қурилишни қилавер, пулини ўтказиб берамиз” деган гап кетмайди энди. Бундай ҳолатга йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилади. 

Энди лойиҳачи ҳам, пудратчи ҳам танлов асосида танланади. Танловлар электрон шаклда ўтказилади. Айрим ташкилотларда қурилишнинг буюртмачиси, пудратчи ва назоратчиси ҳам битта идора тизимида. Бундай шароитда шаффофлик, адолат бўладими? Қурилишда сифат қоладими? Умуман, қурилиш коррупциядан холи, жараён шаффоф бўлса, сифат таъминланади, халқимиз рози бўлади. Бугунги кунда вилоят бўйича 2022 йилги Инвестиция дастурлари барча ҳудудлар кесимида тўлиқ шакллантирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бюджет маблағлари ҳисобидан 1 триллион 178 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. Жумладан, 83 та ижтимоий соҳа объекти учун 486,6 миллиард сўм, 10 та ичимлик суви ва канализация объектлари бўйича 60,6 миллиард сўм, 70 километр автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ҳамда 2 та кўприк ва йўлўтказгич қуриш учун 167,9 миллиард сўм ажратилади. 

Давлат дастурига қўшимча амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида 2022 йилда амалга ошириш лозим бўлган 459 та объект аниқланиб, улар учун 5 триллион 387 миллиард сўм маблағ сарфланади. Хусусан, 59 та объект маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Умуман, 2022 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 10,9 триллион сўм маблағ ўзлаштириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 73 мингдан зиёд иш ўринлари яратилади.  

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА


Киритилган вақти: 20/12/2021 15:40.   Кўрилганлиги: 348
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/eturdimov-qurilishda-shaffoflik-taminlansa-korruptsiyaning-oldi-olinadi-sifat-oshadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.