Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Эркинжон Турдимов: гид-таржимонлар Самарқанднинг юзидир

Эркинжон Турдимов: гид-таржимонлар Самарқанднинг юзидир

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятга келаётган нуфузли делегациялар, юқори мартабали меҳмонларга гид-таржимонлик қилаётган Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчи ва талабалари билан учрашди.

– Одатда, уйимизга меҳмон келадиган бўлса, барча оила аъзоларимиз билан тайёргарлик кўрамиз, – деди вилоят ҳокими. – Ота-онанинг ҳам, фарзандларнинг ҳам бажарадиган ўз юмушлари бўлади. Мақсад – меҳмонни яхши кутиб олиш ва кузатиш, оиланинг аҳиллигини, ўзига хос қадриятлари борлигини кўрсатиш ва унда яна шу хонадонга келиш истагини уйғотиш бўлади. Вилоятимизга келадиган маҳаллий ва хорижлик меҳмонларни кутиб олар эканмиз, бизда ҳам шундай мақсад бўлади. Самарқандга келган инсон бу заминнинг ўзидан ҳам, одамларидан ҳам рози бўлиб кетсин, яна келишни орзу қилсин деймиз. Бизнинг бу истагимиз амалга ошишига гид-таржимонларимиз ҳам катта ёрдам бермоқда, ёнимизда туриб, Самарқандни намоён этишимизга кўмаклашмоқда. Улар юртимизнинг тарихи, маданияти, урф-одат ва қадриятларини яхши билади ва бу борада кўп раҳбарларимизга ёрдам беради. Шунинг учун шахсан мен тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларимиз қатори гид-таржимонларни ҳам Самарқанднинг юзи, деб ҳисоблайман.
Учрашувда Самарқандда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш, гид-таржимонларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароит яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Учрашув якунида бир гуруҳ ўқитувчи ва талабалар вилоят ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилди.

Охирги ўзгариш: 11/11/2021 10:58.   Кўрилганлиги: 412
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/erkinjon-turdimov-gid-tarjimonlar-samarqandning-yuzidir

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.