Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округи ҳудуди, яъни Самарқанд вилоятидаги 1111 та сайлов участкаларининг барчасида бугун эрталаб соат 8.00 да овоз бериш жараёнлари бошланди.
Овоз бериш Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида амалга оширилмоқда.
Сайловчиларнинг электрон рўйхати асосидаги охирги маълумотларга кўра, округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони 2 миллион 194 минг 392 нафарни, жумладан, биринчи марта сайловда қатнашувчи ёшлар 151 минг 676 нафарни ташкил этмоқда.
Самарқанд шаҳридаги 144-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг фаол иштирокида бошланди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов вилоятнинг иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарлари билан бирга мазкур участкага бориб, биринчилар қаторида овоз берди.
– Президент сайлови Ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган сиёсий тадбир – деди Э.Турдимов. – Шу жиҳатдан бу сайловда иштирок этиш барчамизнинг конституцион ҳуқуқимиз, халқимиз, оиламиз олдидаги бурчимиздир.
Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.