Ҳурматли ота-оналар!
Самарқанд вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг февраль-март ойларида барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида паразитар касалликларни аниқлаш мақсадида таҳлиллар олиб борилмоқда.
Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида таҳлил учун намуналарни мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг ўзида муассаса ҳамширалари орқали етказиб, касаллик бўйича маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Шунингдек, яшаш ҳудудингиздаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларида ҳам мазкур таҳллилларни амалга ошириш имконияти мавжуд.
Унутманг, таҳлиллар бепул амалга оширилади!
Агар ушбу жараёнларда муаммога дуч келсангиз (90)6577815 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз сўралади!
Ўз фарзандининг соғлигига бефарқ бўлмаган ота-оналарни ушбу ойликда фаол иштирок этишга чақирамиз!
Самарқанд вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва
жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.