Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#Диққат эълон

#Диққат эълон

Самарқанд вилояти Ички ишлар органларининг ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГИ (ОФИЦЕРЛИК) лавозимларига номзодлар танлови эълон қилинади !!!

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари Самарқанд вилояти ИИБда 2021 йил
21 июнь кунидан 25 июнь кунига қадар, шу жумладан 25 июнь куни ҳам соат 09:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади.

Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!

Хизматга қабул қилиш бўйича қўйилган талаблар:

Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог (офицерлик) лавозимларига, Самарқанд вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи, ёши 18 дан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам олий маълумотга эга бўлиши билан бирга таълим йўналишининг ПСИХОЛОГ мутахассислигига эга бўлиши, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Номзодлар ўзлари билан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни (фуқаролик паспорти, диплом ва илова, ҳарбий гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси (агар бўлса) ва ҳудудий поликлиникалардан соғлиғи ҳолати бўйича берилган тиббий маълумотнома Ф-086) олиб келишлари шарт.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра қорақалпоқ, рус ва давлат тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон (66) 223-59-41, (66) 223-59-39.

Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси


Охирги ўзгариш: 15/06/2021 14:17.   Кўрилганлиги: 644
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/diqqat-elon25

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.