Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Давлат фуқаролик хизматчиларини билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди

Давлат фуқаролик хизматчиларини билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳудудий филиали ҳамкорлигида

Тойлоқ тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари ва туман ташкилотлари раҳбарлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинар иштирокчиларига филиал ходимлари ва Академиянинг ҳудудий филиали масъуллари томонидан Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг Намунавий қоидалари” мазмун-моҳияти, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) асосида баҳолаш механизмлари ҳамда стресс профилактикаси юзасидан маъруза ва тренинг машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, семинар давомида бугунги кун давлат хизматчилари учун зарур кўникмаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди.

Мазкур ўқув-семинар давлат хизматчиларининг ўз устида ишлаши, бошқарув салоҳиятини янада кучайтириш ва ижтимоий масъулиятни ошишига хизмат қилади.


Киритилган вақти: 10/06/2025 16:30.   Кўрилганлиги: 9
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/davlat-fuqarolik-xizmatchilarini-bilim-va-konikmalarini-oshirishga-qaratilgan-oquv-seminar-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
O‘qish uchun ushbu tugmani bosing