Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек,
барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
"Сиёсий маърифат соати"да спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтадилар:
Сўнгги икки ҳафта мобайнида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;
Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари;
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ҳамда соҳада учраётган муаммолар;
Давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти таҳлили ва ушбу соҳада учраётган муаммолар;
Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш масалалари.
Сиёсий-маърифий соатни 22 январь соат 09.00дан бошлаб Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида кузатиб боришингиз мумкин.
YouTube
22.01.2021 й. Сиёсий (маърифат) соати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.