Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Чўлланишга қарши курашиш масалалари Самарқандда муҳокама этилмоқда

Чўлланишга қарши курашиш масалалари Самарқандда муҳокама этилмоқда

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (UNCCD) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сессия қатнашчиларига мурожаатини Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Норбоева ўқиб эшиттирди.

Форум иштирокчиларга БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш ҳам мурожаат йўллади.

17 ноябрга қадар давом этадиган тадбирда Конвенциянинг стратегик мақсадларига эришиш йўлидаги натижаларини муҳокама қилиш учун 196 та мамлакат ва Европа Иттифоқидан, фуқаролик жамиятлари ва илмий доиралардан 500 га яқин вакил йиғилган.

Ушбу йиғилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ташкил этилганидан бери энг муҳим йиғилишлардан бири бўлиб, Марказий Осиёда илк бора ўтказилмоқда.


Охирги ўзгариш: 13/11/2023 14:13.   Кўрилганлиги: 297
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/chollanishga-qarshi-kurashish-masalalari-samarqandda-muhokama-etilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.