Самарқандда Олий Мажлис Сенати раиси кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг иккинчи минтақавий босқичи бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд, Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари депутатлари спортнинг мини футбол ва бадминтон турлари бўйича беллашди.
Мини футбол бўйича ўтказилган баҳсда навоийлик депутатлар жамоаси бухоролик депутатларни 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Булунғур тумани депутатлари навоийликлар устидан 5:3 ҳисобида устун келиб, минтақавий босқич ғолиблигини қўлга киритди.
Бадминтон бўйича аёллар ўртасидаги беллашувда Навоий вилояти Навбаҳор тумани Кенгаши депутати Маъсудахон Гафарова биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўрин Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани депутати Дилобар Жумаевага, учинчи ўрин Каттақўрғон тумани депутати Нигора Шодиевага насиб этди.
Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.