Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Булунғурда аграр соҳасида 95 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

Булунғурда аграр соҳасида 95 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди

“Ўзагроинспекция”нинг Булунғур туман бўлими томонидан 2020 йилда 303 та назорат тадбирлари ўтказилди.

Натижада 95 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, ер қонунчилиги ижроси юзасидан 13 та ҳолатда, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш юзасидан 26 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 8 миллион 28 минг сўмлик жарима қўлланилди.
Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича жами 17 та материаллар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Соҳалар бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 86 та маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарорлар қабул қилиниб, 24 миллион 307 минг сўм жарима қўлланилиб, 22 миллион 100 минг сўм маблағ ундирилди.
Булунғур тумани ҳокимлигига қабул қилинган қарорлар бўйича 1 та ҳолатда ерга етказиладиган зарар ундирилмаганлиги ҳамда 4 та ҳолатда фермер ҳўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ижарага берилган ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бўйича тақдимномалар киритилди.
Фаолият юритувчи 166 та фермер хўжаликлари ва 16 та ташкилотларга жами 182 та, жумладан, дон уруғларини етиштириш бўйича 63 та, қайта ишлаш соҳасида 22 та, агротехника тадбирлари юзасидан 69 та, чорвачилик йўналишида 9 та, сув назорати бўйича 14 та, ерлардан фойдаланиш бўйича 3 та ва бошқа соҳаларда 2 та огоҳлантирувлар берилди.
Лутфулло Бобоқулов,
“Ўзагроинспекция” Булунғур тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

Киритилган вақти: 22/01/2021 12:07.   Кўрилганлиги: 540
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bulungurda-agrar-sohasida-95-ta-qonun-buzilish-holatlari-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.