Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Булунғур туманидаги 1-касб-ҳунар мактаби негизида замонавий кўринишга эга ўқув маскани ташкил этилди.

Булунғур туманидаги 1-касб-ҳунар мактаби негизида замонавий кўринишга эга ўқув маскани ташкил этилди.

Масканнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, вилоят бандлик бош бошқармаси раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этди. 

Ушбу ўқув масканида тикувчилик, компьютер саводхонлиги ва уй хўжалиги хизматчиси (меҳмонхона) йўналишлари мавжуд бўлиб, бу ўқув курсларига тумандаги ишсиз ва банд бўлмаган 50 нафар фуқаро жалб қилинди. Келгусида яна янги ўқув курслари очиш режалаштирилган.

Қисқа муддатли ўқув курсларига жалб қилинган фуқаролар бепул касб-ҳунар ўргатилади ва уларга ўқиган даври учун стипендия тўлаб берилади.


Киритилган вақти: 25/01/2021 10:31.   Кўрилганлиги: 615
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bulungur-tumanidagi-1-kasb-hunar-maktabi-negizida-zamonaviy-korinishga-ega-oquv-maskani-tashkil-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.