Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Бугундан маҳаллаларда раис (оқсоқол)лар сайлови бошланди

Бугундан маҳаллаларда раис (оқсоқол)лар сайлови бошланди

Самарқандда маҳалла фуқаролар йиғинлари раис (оқсоқол)лари сайлови жараёнлари бошланди.

Шу кунгача вилоятдаги 1126 маҳаллада тузилган ишчи гуруҳлар томонидан фуқаролар фикрлари инобатга олинган ҳолда 2 нафардан 5 нафаргача, жами 4302 нафар номзод билан суҳбат ўтказилди. Уларнинг 2252 нафари (52,3 фоиз) маҳалла раислигига ўтказиладиган сайловда иштирок этишга муносиб, деб топилган. 2050 нафар номзод эса етарли даражада билимга эга эмаслиги сабабли сайловда иштирок этмасликлари тушунтирилиб, рад этилган. Бугун, дастлабки кунда 64 та маҳаллада сайлов ўтказилди.

Жойларда ўтказилаётган вакиллар йиғилишларида сайловчилар ҳудуд етакчилиги учун муносиб деб билган номзодларга овоз беришмоқда.

Мисол учун, Жомбой тумани Каттақишлоқ маҳалласида маҳалла раисини сайлаш учун вакиллар йиғини ташкил этилди. Йиғилишда кун тартиби белгилаб олингач, саноқ комиссияси сайланди. Шундан кейин ишчи гуруҳ раиси Б.Шодиев оқсоқолликка номзодларга сўз берди.

– Амалдаги тартиб асосида кўча ва гузарларда ўтказилган йиғилишларда маҳаллада обрў-эътиборга эга, қонунчиликда белгиланган талабларга мос номзодлар белгиланди, - дейди Каттақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи раиси Бунёд Шодиев. – Ҳудудда истиқомат қилувчи 8060 нафар аҳолининг 558 нафар вакили мавжуд. Сайлов жараёнида маҳалла раислиги учун 3 та номзодга 379 нафар вакил овоз беришда қатнашди.

Овоз бериш жараёнидан аввал номзодлар маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз сайловолди дастурлари билан таништирди. Шундан сўнг сайловчилар яширин овоз бериш йўли билан ўзлари муносиб, деб топган номзодга овоз берди.

Саноқ натижаларига кўра, номзодлар ичида 230 нафар вакил ёқлаб овоз берган Башорат Шамсиева навбатдаги муддатга маҳалла раислигига қайта сайланди.


Киритилган вақти: 16/05/2022 19:07.   Кўрилганлиги: 344
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bugundan-mahallalarda-rais-oqsoqollar-saylovi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.