Ушбу сана 72 йилдан буён бутун дунёда байрам қилиб келинади.
Аслида 1925 йилда Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган. Лекин орадан 25 йил ўтиб, яъни 1950 йилдан байрам сифатида нишонлана бошланган.
Аниқроғи, 1949 йилда Парижда аёлларнинг халқаро демократик федерацияси конгресси бўлиб ўтади. Конгрессда болаларнинг бардамлиги ва бахт-саодатининг кафолати бўлган тинчликни таъминлаш учун доимий кураш ҳақидаги шиор янграйди. Урушдан кейинги даврда сайёрамизда яшовчи барча болажонларнинг соғлиқ ва хотиржамлигини сақлаш долзарб муаммога айланиб қолган эди.
1989 йилда БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилди. Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашни жорий қилиш тўғрисида ёзилган.
Ҳар йили 1 июнь юртимизда ҳам катта байрам сифатида нишонланади, барча болажонлар ардоқда бўлади. Бу йил ҳам болажонлар учун барча аттракционлар, ўйингоҳлар очиқ, турли мароқли тадбирлар ташкил этилади.
Жумладан, бугун Самарқанд шаҳрининг Алишер Навоий ва Камол Отатурк кўчасида болалар учун байрам тадбири ва сайил ташкил этилади. Шунингдек, бугун вилоятдаги барча маданий мерос объектлари ва музейларга кириш 18 ёшгача бўлган болалар учун бепул этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.