Ҳар бир халқнинг бу дунёда борлигини тили, қадриятлари ва давлат рамзлари билдириб турса, яшаш, ишлаш, муносиб дам олиш ҳуқуқларини Конституция қонун билан мустаҳкамлаб, асослаб беради.
Ўзбекистон Конституцияси ўзбек давлатчилиги тажрибалари асосида инсонпарварлик тамойиллари, демократия ва ижтимоий адолат, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадини ифодалаши билан алоҳида ажралиб туради.
Кўп миллатли юртимизда барча тенг ҳуқуқлилигини ҳар соҳада меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг турмуш тарзидан ҳам билса бўлади.
Тизимимиздаги ташкилотларда, миллий маданият марказларида турли миллат вакиллари фаолият олиб боради. Улар ўз тилларида сўзлашишади, билим олишади, турли маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этишади. Эътиқод эркинлигига асло дахл қилинмайди. Буни ҳаётбахш Конституциямизнинг “қалбларга манзур жилоси” деб тушунса бўлади.
Барчангизни Конституция куни билан қутлаймиз!
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.