Президент «Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Унга кўра, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.
Самарқанд вилоятидан «Республика ёш ижодкорлар кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти матбуот котиби Хайруллаева Феруза Нурмат қизи ҳамда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2-босқич талабаси Шомуродова Моҳинисо Шавкат қизи мукофотга лойиқ кўрилди.
Маълумот учун, Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.