Юртимизда меҳмон бўлиб турган Бангладеш Республикаси ташқи ишлар вазири Абдул Момен бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Самарқанд темир йўл вокзалида мартабали меҳмонни вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев кутиб олди.
Делегация аъзолари Самарқандга ташрифини Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаб, улуғ муҳаддис ҳақига Қуръон тиловат қилишди. Мажмуада амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган музейни томоша қилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Улуғбек расадхонаси, "SAG" гилам заводи фаолияти билан яқиндан танишди.
Бахтиёр Мустанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.