Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги фильмнинг тайёргарлик ишлари бошланди

Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги фильмнинг тайёргарлик ишлари бошланди

Яқинда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихий жанрдаги бадиий фильмни суратга олиш бўйича меморандум имзоланган эди.

Кеча фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ва сценарий муаллифи Ҳасан Тошхўжаевлар суратга олиниши кутилаётган янги фильм учун манбалар йиғиш, Баҳодир Ялангтўш ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрида бўлишди.

Киноижодкорлар ишни дастлаб Баҳодир Ялангтўш ва унинг пири Маҳдуми Аъзамнинг қабрини зиёрат қилишдан бошладилар. Сўнгра Самарқанд давлат университетида вилоят тарихчи олимлари, санъат ва маданият намояндалари, ёзувчилар, журналистлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.


Киритилган вақти: 06/06/2021 22:55.   Кўрилганлиги: 419
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bahodir-yalangtosh-haqidagi-filmning-tayyorgarlik-ishlari-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.