Вилоятимиздаги маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқарма ва бўлимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фахрийларини 22 март – маҳалла тизими ходимлари куни билан табриклайман!
Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримиз, қадриятларимиз давом этиб келаётган, ўзига хос эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик масканидир. Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувончу ташвишларини маҳалладан айри тасаввур эта олмайди.
Дунёда қиёси йўқ мазкур институт халқимизнинг ўзига хос турмуш тарзи, турли миллат ва элатлар билан аҳил-иноқ, ҳамжиҳат яшаб келаётганини ифодалаб, инсонни жамият билан уйғун бўлиб яшашга ўргатади. Ёшларимизни бағрикенглик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Кейинги йилларда ушбу тизим фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли маҳаллалар ягона вазирлик тузилмасида бирлаштирилди. Яқинда эса мазкур вазирлик маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги деб қайта ташкил этилиб, фаолияти такомиллашди.
“Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади”, “Маҳаллада ўзгариш бўлса – бутун жамият ўзгаради” деган тушунча бугун ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олмоқда. Бинобарин бошқарувнинг мазкур қуйи тизими мамлакатдаги барча ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг таянч нуқтаси бўлмоқда. Хонадонбай юриш, маҳаллабай ишлаш ҳам айнан маҳаллалардан бошланмоқда. Бу ишларда фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган тизим ходимларига, оқсоқол ва фаолларга миннатдорлик билдирамиз!
Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
Эркинжон Турдимов,
Самарқанд вилояти ҳокими
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.