Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Айни пайтда: халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бошланди

Айни пайтда: халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бошланди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири

М.Турдиевнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятдаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;

- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Негматованинг “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг ижроси юзасидан ахбороти;

- вилоят ҳокимининг ўринбосари A.Шукуровнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорининг вилоятдаги ижроси юзасидан ҳисоботи;

- вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи A.Иноғомовнинг маҳаллий бюджет прогноз кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, ҳудуднинг иқтисодий ўсиш нуқталарини инобатга олган ҳолда қўшимча манбаларни аниқлаш, солиқ қарзларини қисқартириш, ортиқча тўловларга йўл қўймаслик бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботи.

- вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи A.Умаровнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахбороти.

- бошқа масалалар.


Охирги ўзгариш: 12/11/2021 10:11.   Кўрилганлиги: 390
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ayni-paytda-xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-qirq-ettinchi-sessiyasi-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.