Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Айни пайтда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси ўтказилмоқда

Айни пайтда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси ўтказилмоқда

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230-сонли қарори ижроси юзасидан 2022 йил I чорак якуни бўйича вилоят ҳокими ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисида;

- Қодиров Баҳодир Раҳимовични Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида.

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича вилоят комиссияси низоми ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти бош мутахассисини тайинлаш тўғрисида;

- вилоят бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Турдиевнинг 2022 йил 4 ойи давомида вилоятдаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида;

- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Умаровнинг ёшлар ва вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар ҳамда белгиланадагин вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи;

- вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизилиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи З.Жамоловнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси З.Раҳмонованинг вилоятда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисоботи.


Киритилган вақти: 13/05/2022 09:26.   Кўрилганлиги: 362
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ayni-paytda-xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-oltmish-uchinchi-sessiyasi-otkazilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.