Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ахборот хизматлари: Иккинчи ярим йилликда кимда қандай натижа?

Ахборот хизматлари: Иккинчи ярим йилликда кимда қандай натижа?

Самарқанд вилоятидаги ҳокимликлар ва давлат бошқаруви органлари ахборот хизмати раҳбарларининг 2020 йил иккинчи ярми мобайнидаги фаолияти самарадорлиги ўрганилди.

Якуний натижага кўра, 42 нафар ахборот хизматидан 12 нафарининг иш самарадорлиги “Юқори”, 15 нафариники “Ўрта”, 12 нафариники “Қониқарли”, 3 нафарининг фаолияти эса “Қониқарсиз”, дея баҳоланди.
Ҳокимликлар ахборот хизматлари бўйича:
1. Самарқанд шаҳри 96 (94 / +2)
2. Каттақўрғон шаҳри 96 (96 / +0)
3. Булунғур тумани 94 (96 / -2)
4. Пахтачи тумани 92 (78 / +14)
5. Каттақўрғон тумани 90 (80 / +10)
6. Пайариқ тумани 90 (88 / +2)
7. Нуробод тумани 88 (84 / +4)
8. Жомбой тумани 86 (80 / +6)
9. Тойлоқ тумани 86 (72 / +14)
10. Нарпай тумани 84 (82 / +2)
11. Паст Дарғом тумани 79 (70 / +9)
12. Самарқанд тумани 78 (66 / +12)
13. Қўшработ тумани 77 (78 / -1)
14. Оқдарё тумани 76 (72 / +4)
15. Ургут тумани 75 (58 / +17)
16. Иштихон тумани 70 (78 / -8)
Иккинчи марта ўтказилган рейтинг баҳолашда Қўшработ (-1), Булунғур (-2), Иштихон (-8) туманлари ҳокимликлари ахборот хизматлари фаолиятида орқага кетиш кузатилган бўлса, Самарқанд (+12), Тойлоқ (+14), Пахтачи (+14) ва Ургут (17) туманлари ҳокимликлари ахборот хизмати ходимлари қўйилаётган талабларни бажаришга кўпроқ ҳаракат қилганини кўриш мумкин.
Бошқарув органлари ахборот хизматлари бўйича:
Ички ишлар бошқармаси - 90
Божхона бошқармаси - 88
Давлат солиқ бошқармаси - 86
Мактабгача таълим бошқармаси - 84
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ тармоқлари вилоят филиали - 84
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси - 82
Вилоят прокуратураси - 82
Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси - 80
Молия бош бошқармаси - 80
Туризмни ривожлантириш департаменти - 80
Соғлиқни сақлаш бошқармаси - 76
Қурилиш бош бошқармаси - 72
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси - 68
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси - 68
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси - 66
Халқ таълими бошқармаси - 66
Бандлик бош бошқармаси - 64
Ёшлар ишлари вилоят бошқармаси - 64
Транспорт бошқармаси - 64
Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши - 64
Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси - 62
“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ - 60
Санитария-эпедимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси - 60
Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси - 52
“Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси - 50
Архив иши ҳудудий бошқармаси - 28.
5 нафар матбуот котиби ижтимоий тармоқларда воқеликни онлайн тарзда ёритишга эътибор қаратмаган, 16 нафар ахборот хизмати раҳбари томонидан муайян воқелик муносабати билан видео форматида ёки матн шаклида расмий баёнот берилмаган. 6 нафар матбуот котиби энг асосий вазифаларидан ҳисобланган оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этишда оқсагани кўзга ташланди.
Вилоят жисмоний тарбия ва спорт, вилоят савдо-саноат, маданият, “Зарафшон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, вилоят давлат ветеринария бошқармалари ахборот хизмати ушбу жараёнда иштирок этмади.
Эслатма: ахборот хизмати фаолиятини холис тарзда баҳолаш ва рейтингини эълон қилиш бир йилда икки марта амалга оширилади.
                               Самарқанд вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ахборот хизмати.

Охирги ўзгариш: 04/02/2021 11:22.   Кўрилганлиги: 572
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/axborot-xizmatlari-ikkinchi-yarim-yillikda-kimda-qanday-natija

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.