Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ассалому алайкум!

Ассалому алайкум!

Яқинда менинг ўринбосарим Ойбек Ҳамроев раҳбарлигидаги Самарқанд вилояти делегацияси хизмат сафари билан АҚШга бориб, 

18-25 февраль кунлари мамлакат пойтахти ва бир неча штатларида иқтисодий, савдо, IT (АйТи), маданий ва туризм соҳаларида икки давлат ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор мулоқот ва тақдимотлар ўтказиб қайтди. Ана шу тадбирларнинг қизиқарли, самарали бўлишини таъминлашга муносиб ҳисса қўшганлиги, америкалик сармоядорларда Самарқанд вилояти билан ҳамкорликка катта қизиқиш уйғотганлиги ва вилоятимиз делегациясига эътибори, ҳурмати учун Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига, Америкада яшаётган самарқандликларга ва Бухоро яҳудийлари конгресси фаолларига чуқур миннатдорлик билдираман. “THE BUKHARIAN TIMES” газетаси жамоасига эса, “Ҳамма йўллар Самарқандга элтади” шиори остида туркум мақолалар билан делегация фаолиятини кенг ёритганлиги, тарғибот қилганлиги учун алоҳида ташаккур айтмоқчиман.

Мамнуният билан айтаманки, эндиликда АҚШда ўзбекистонликларнинг ҳақиқий диаспораси пайдо бўлди. Улар хорижда халқимиз анъаналарига риоя этган ҳолда ишлаб, яшаб, фарзандларини ҳам ана шу руҳда тарбияламоқдалар. Бу жуда қувонарли ҳолат. Чунки улар машаққатли меҳнатлари, интеллектуал салоҳият эвазига даромад ва обрў топиб, Янги Ўзбекистоннинг инвесторларига айланмоқдалар десам, муболаға бўлмайди.

Мамлакат модернизациясига кўмаклашишда ватандошларимизда улкан салоҳият бор, шу сабабли биз уларни жонажон Ватанимиз тараққиёти йўлида ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаймиз.

Буларнинг барчаси ҳурматли Шавкат Мирзиёевнинг АҚШда бир гуруҳ ватандошлар билан ўтказилган учрашувларида билдирилган фикрларига ҳамоҳанглиги барчамиз учун қувонарли ҳолдир.

Америкада истиқомат қилаётган барча самарқандликларга ва АҚШдаги дўстларимизга сиҳат-саломатлик тилайман.

Самарқанд вилояти ҳокими
Эркинжон ТУРДИМОВ.


Киритилган вақти: 02/03/2024 15:01.   Кўрилганлиги: 402
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/assalomu-alaykum

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.