Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Каттақўрғон туманида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар ва ривожланишга қаратилган янги лойиҳалар билан танишди.
Дастлаб вилоят ҳокими Мўллакўрпа маҳалласида бўлиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, Пайшанба шаҳарчасини ривожлантириш бўйича мастер-режа ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Шундан сўнг, "Агробрединг" чорвачилик фермер хўжалиги фаолиятини кўздан кечирди. Фермер хўжалиги раҳбари Ҳусниддин Эрназаров ҳозирда 30 бош Голштен зотли сут йўналишидаги қорамоллар парваришланаётгани ва келгусида чорвачиликни янада кенгайтириш режаси борлигини маълум қилди.
Шунингдек, "Каттақўрғон электротехника заводи" ҳам диққат марказида бўлди. Завод йилига 1200 дона импорт ўрнини босувчи трансформатор ишлаб чиқаради. Бу ерда 120 киши, жумладан, 50 нафар аёллар иш билан таъминланган. Завод масъуллари заводнинг кейинги режалари ҳақида гапирар экан, Мелихўжа маҳалласида замонавий ва энергия тежамкор трансформаторлар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирганини таъкидлади.
Туманга ташриф якунида вилоят раҳбари мазкур ташаббусларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун масъулларга тегишли кўрсатмаларини берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.