Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

90 нафар самарқандлик нуроний “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

90 нафар самарқандлик нуроний “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг жорий йил 6 майдаги

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги самарқандлик нуронийлардан бир гуруҳи  I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлигида уларга ушбу кўкрак нишонини тақдим этишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, кейинги йилларда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, шунга монанд нуронийларнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар ривожи учун қўшаётган ҳиссаси ҳақида гапирди.

Сўнгра 90 нафар фаол нуронийларга "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофотларини топширди.

- Ёшим 85 да, олтмиш йилдан зиёд вақт давомида ёш авлодга таълим бердим, - дейди I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби, СамДУ профессори Нарзиқул Шодиев. - Ҳар ким кексайганда умр бўйи қилган меҳнатлари роҳатини кўрсин экан. Шукр, бугун шундай эътирофга сазовор бўлганимдан мамнунман.




Киритилган вақти: 29/06/2022 16:54.   Кўрилганлиги: 324
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/90-nafar-samarqandlik-nuroniy-mehnat-faxriysi-kokrak-nishoni-bilan-taqdirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.