Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

7 ойда тадбиркорларга 2,7 триллион сўм кредит ажратилди

7 ойда тадбиркорларга 2,7 триллион сўм кредит ажратилди

Вилоят ҳокимлигида Президентимизнинг жорий йил 20 августда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиқиб белгиланган вазифаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.  

Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов очиқ мулоқотда билдирилган муҳим ташаббуслар, топшириқлар ва таклифларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар бўйича маълумот берди.

Таъкидланишича, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари фаолияти янгича иш тизимида ташкил этилиб, тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича барча зарурий ва таъсирчан чоралар кўриб боради.

Жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан 7 та йўналиш бўйича амалга ошириладиган аниқ вазифалар белгиланган.

 - Бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари йўналишида 2021 йил 7 ойда 4,6 мингдан ортиқ тадбиркорга 2,7 триллион сўм кредит ажратилди ва йил охиригача яна 2 триллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилган, - деди Ж.Ўроқов. - Кредитнинг амалдаги фоиз ставкасини 5 фоизга камайтирилиши натижасида йилига 100 миллиард сўм маблағ тадбиркорлар ихтиёрида қолади. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан йилнинг ўтган даврида 593 тадбиркорга 60,3 миллиард сўмлик кредит фоизлари бўйича компенсация ва 174 тадбиркорга 91,9 миллиард сўмга кафиллик берилди. Жамғарманинг ушбу молиявий кўмагида амалга оширилган лойиҳаларда 4 200 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилди.

Йил якунига қадар жамғармадан 1,5 мингга яқин тадбиркорга 300 миллиард сўмлик кредит учун компенсация ва кафиллик берилиши кутилмоқда. Ушбу кўмак натижасида тадбиркорлар томонидан 7,5 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Вилоятимиздаги 1322 тадбиркорга жами 274,4 миллион доллар миқдорида кредит берилган, шундан кредит ажратилган 1145 тадбиркор валюта тушумига эга бўлмаган. Йил бошидан буён АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 148,08 сўмга кўтарилиши натижасида ушбу тадбиркорлар 31,3 миллиард сўм маблағ йўқотган.

Жорий йил октябрдан бошлаб илгари 1 миллион долларгача хорижий валютада кредит олган тадбиркорларнинг кредитлари миллий валютага ўтказиб берилиши ҳамда тадбиркорларга кредитни миллий валютада бериш тизими жорий қилиниши валюта курси ошишидаги маблағларни тадбиркорларда қолишини таъминлайди.


Киритилган вақти: 31/08/2021 22:38.   Кўрилганлиги: 362
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/7-oyda-tadbirkorlarga-27-trillion-som-kredit-ajratildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.