2022-2023 ўқув йили Президент мактабларига қабул учун биринчи босқич тест синовлари бошланди.
Синовларида бир вақтнинг ўзида 2,5 минг нафар талабгор иштирок этиши учун шароит яртилган. Самарқандда Президент мактабига талабгорлар 6 та бинода 79 та гуруҳга бўлинган ҳолда тест синовларини топширишмоқда.
- Президент мактабида ўқишни мақсад қилган 4472 нафар самарқандлик билимли ва иқтидорли ўқувчи ҳужжат топширди, - дейди Президент таълим муассасалари агентлиги бўлим бошлиғи Саид Аширов. - Тест синовлари белгиланган тартиб асосида ташкил этилди. Айни пайтда ўқувчилар биринчи босқич тест синовларида иштирок этишмоқда. Синовлар икки сменада ташкил этилмоқда. Бугун соат 16:00да ўтказиладиган иккинчи смена тест синовлари билан тест синовларининг биринчи босқичи якунланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.