Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2023 йилда Самарқандда 5 та туризм кластери ташкил этилади

2023 йилда Самарқандда 5 та туризм кластери ташкил этилади

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Самарқандга 152 давлатдан 604 минг туристлар ташриф буюрди.

Туризм хизматлари экспорти 97,7 миллион долларни ташкил этди. Йил якунига қадар яна 100 минг хорижий сайёҳ жалб этилиб, соҳадаги экспорт ҳажми 110,0 миллион долларга етиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда хорижий туристларнинг манзилда қолиши ўртача 2,6 кун (1 кунлик харажати 65-213 АҚШ доллар)ни ташкил этяпти. Бу йил туризм ва унга ёндош хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 22 минг 400 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.

Айни вақтда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида жами 103 та МФЙда туризм соҳаси драйвер сифатида танлаб олиниб, жами 491 та хонадонларда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилган. Бу соҳада жами 5 минг 842 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. 2023 йилда туризм соҳаси драйвер сифатида танланган МФЙлар сони 239 тага, уй-меҳмонхоналар сони 1 минг 144 тага етказилади. Бир йил давомида жами 4 минг нафар туристларни қабул қилиш имконияти пайдо бўлиб, соҳадаги даромад 43,4 миллиард сўмга кўпаяди.

Бундан ташқари 2023 йилда вилоятда 5 та туризм кластерлари ташкил этилиши режалаштирилган. Самарқанд туманида «Бизнес туризм кластери», Ургут тумани Қоратепа-Омонқўтонда «Тоғ туризм кластери», Пайариқ туманидаги «Имом ал-Бухорий» мажмуасида «Зиёрат туризми кластери», Самарқанд шаҳрида «Гастрономик туризм кластери», Тойлоқ туманида «Виночилик туризм кластери» шулар жумласидандир.


Киритилган вақти: 01/12/2022 16:20.   Кўрилганлиги: 795
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/2023-yilda-samarqandda-5-ta-turizm-klasteri-tashkil-etiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.