Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2020 йилда 1720 нафар мансабдор шахс коррупцион жиноятга қўл урган

2020 йилда 1720 нафар мансабдор шахс коррупцион жиноятга қўл урган

Бу каби маълумотлар Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган

давлат ташкилотларида коррупциянинг оқибатлари ва унга қарши курашиш масалаларига бағишланган семинарда айтилди.

Унда ҳокимликлар, давлат ташкилотлари, бошқарма ва идоралар масъуллари, таълим, коммунал ва бошқа соҳалар мутасаддилари иштирок этди. 

Семинарда республикада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида жорий этилаётган янги амалиётлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, “комплаенс-назорат” тизими йўлга қўйилаётгани ва бу коррупцион хавф-хатарларни баҳолаш, давлат хизматчиларини коррупцияга қарши тизимли ўқитишга қаратилгани таъкидланди. Ҳозирда 26 та давлат ва хўжалик бошқаруви органида “комплаенс-назорат” тизимидан фойдаланилмоқда. Бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларида ҳам мазкур амалиёт босқичма-босқич жорий этилади.

- Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича кейинги тўрт йилда 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди, - дейди республика Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Акмал Юнусов. – Афсуски, биргина 2020 йилнинг ўзида республика бўйича 1720 нафар мансабдор шахс қонунни четлаб ўтиб, коррупциявий жинояти учун жавобгарликка тортилди. Коррупция хавфи юқори бўлган халқ таълими, олий таълим, кадастр, соғлиқни сақлаш, қурилиш, банк ва молия соҳасида бу каби ҳолатлар кўп учрамоқда. Шу йил бошидан бугунги кунгача агентлигимизга жисмоний ва юридик шахслардан 209 та мурожаат келиб тушди. Бу мурожаатларда асосан, ер ажратишдаги қонунга зид ҳолатлар, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари мансабдор шахсларининг, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг хатти-ҳаракатидан, суд органларининг қароридан норозилик, бюджет маблағларининг талон-торож қилинаётгани қайд этилган.     

Тадбирда 2021-2025 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилиш режалаштирилгани, агентлик томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини коррупцияга қарши курашиш соҳасида мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи “E-Anticor.uz” электрон платформаси ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

Ҳусан Элтоев.


Охирги ўзгариш: 27/05/2021 08:47.   Кўрилганлиги: 471
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/2020-yilda-1720-nafar-mansabdor-shaxs-korruptsion-jinoyatga-qol-urgan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.