2021 йил 28 июнь куни Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси 2021 йил 2 июль куни соат 9:00 да чақирилиши белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижроси, хусусан, ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари ҳамда иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи юзасидан “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Исаевнинг ҳамда “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори К.Юсуповнинг ҳисоботлари;
- вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича маҳаллабай асосда “Йўл хариталари”ни тасдиқлаш юзасидан ҳисоботи;
- вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очиловнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг I чоракдаги ижроси бўйича ахбороти;
- 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс
чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича зарурий чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида;
- бошқа масалалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.