Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

2 апрель куни вилоят Кенгаши сессияси бўлади

2 апрель куни вилоят Кенгаши сессияси бўлади

Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов 2021 йил 25 март куни “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма еттинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси 2021 йил 2 апрель куни соат 9:00 да чақирилмоқда.

Сессияда қуйидаги масалалар кўрилади:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли фармони ижроси юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Маҳмараҳимовнинг ҳисоботи;

- вилоят ҳудудларида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар тизимли йўлга қўйилмаган секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳақида;

- вилоятда ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган, “Меҳрибонлик уйи” да тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Очиловнинг ҳисоботи тўғрисида;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 26/03/2021 14:04.   Кўрилганлиги: 610
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/2-aprel-kuni-viloyat-kengashi-sessiyasi-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.