Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

19 март куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ўтказилади

19 март куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ўтказилади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 13 март куни “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси 2021 йил 19 март куни соат 9:00 да чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқовнинг “Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича шаҳар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигидаги “Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар”, бошқарув офислари ва маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги тақдимоти;

- вилоят прокурори (2-сектор раҳбари) Р.Машариповнинг “Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда вилоятни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан вилоят 2-сектор томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят давлат солиқ бошқармаси (4-сектор раҳбари) А.Инағомовнинг “Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда вилоятни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан вилоят 4-сектор томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Инағомов, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ф.Худойқулов ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиқуловларнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда амалга ошираётган ишлари юзасидан ҳисоботлари;

- вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Д.Очиловнинг “Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2020 йил давомида олиб борган фаолияти тўғрисида”ги ҳисоботи;

- вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Қ.Ҳасанов ва “Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти раҳбари К.Юсуповнинг “Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманлари ҳудудларида ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари, ички хўжалик йўллари ва улардаги кўприкларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботлари;

- вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Раҳматуллаевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан ҳисоботи;

- бошқа масалалар.


Киритилган вақти: 15/03/2021 12:13.   Кўрилганлиги: 580
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/19-mart-kuni-xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-yigirma-oltinchi-sessiyasi-otkaziladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.