1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18 май Халқаро музейлар куни сифатида нишонланиб келинади.
Чунки музейлар - ўтмишдан қолган маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндиси бўлиб, амалдаги тартибларга мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.
Юртимиз тарихи, халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида тушунчага эга бўлиш, ундан бугунги авлодни хабардор этишда музейларнинг ўрни катта. Шу боис мамлакатимизда мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг замон талаблари даражасида иш олиб бориши учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда.
“Музейлар тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги «2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Самарқанд вилояти музейларида юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 211 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда. Cамарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий, бадиий музей-қўриқхонаси ушбу муассасалар ҳамда вилоятдаги олтита тарихий обида ва иккита зиёратгоҳни бирлаштирган ҳолда фаолият кўрсатмоқда.
Дарвоқе, яқинда республика Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова бугун, яъни 18 май куни мамлакатимизнинг барча музейларида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилиши ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, бугун барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.