Cotton Campaign халқаро коалициясининг Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз.
12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатимизда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинди.