Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар сизда инвестицион бизнес-лойиҳалар мавжудми?
Кичик саноат зоналари лойиҳа ва бизнесингизни амалга ошириш учун энг қулай жой хисобланади.
Вилоятимизнинг Каттақўрғон шаҳрида (Ингичка қўрғони) 1,63 гектар, Нарпай туманида (Тепа маҳалласи) 7,18 гектар ҳамда (собиқ“Зирабулоқ” МТПда) 0,30 гектар, Оқдарё туманида (“Бошдархон”) МФЙ 1,67 гектар, Нуробод туманида (“Нуробод МТП”) МФЙ 0,20 гектар, Булунғур туманида (собиқ“Килдон” АЖ) 5,18 гектар, Пахтачи туманида (собиқ“Тошкенжаев” пахта қабул қилиш пункти) 0,80 гектар ва Паст Дарғом туманида (“Паст Дарғом” МТП) 0,76 гектар кичик саноат зоналарида бўш ер майдонлари мавжуд.
Ушбу ҳудудлар барча инфратузилмага эга бўлиб, кичик саноат зона иштирокчилари:
- ўз маблағлари ҳисобидан қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда расмийлаштириш;
- реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш ҳуқуқларига эга бўлади.
Бундан ташқари: Янгидан ташкил қилинган КСЗлар
Жомбой туманида (Қора мўйин МФЙ) 2,6 гектар, Тойлоқ туманида (Боғизоғон МФЙ)
8,9 гектар, Ургут туманида (Сариқтепа МФЙ) 25 гектар, Самарқанд туманида (Янгиобод МФЙ) 6 гектар ҳамда Пайариқ туманида (“Халқобод” МТП) 18,6 гектар бўш ер майдонлари ЛОТларга бўлинган.
ЛОТларга ўзингизнинг инвестиция бизнес лойиҳа таклифларингизни тақдим этишингиз лозим бўлади.
Ушбу кичик саноат зоналарида тадбиркорлик фаолиятини бошлашингиз учун қулай имкониятлар яратилган бўлиб, узлуксиз электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари ҳамда йўл инфратузилмлари билан таъминланган.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (66) 235-35-46, телеграмда: 91-546-57-77.
“Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат корхонаси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.