Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ТЕЗКОР ВАЗИФАЛАРНИ БАЖАРУВЧИ САФАРБАР ОТРЯДИГА номзодлар танлови эълон қилинади !!!
Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари Самарқанд вилояти ИИБда 2021 йил 03 май кунидан 08 май кунига қадар, шу жумладан 08 май куни ҳам хафтанинг якшанба кунидан ташқари, соат 09:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади. Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!
Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳага жами 9 нафар фуқаролар қабул қилинади.
Хизматга қабул қилиш бўйича қўйилган талаблар:
Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди хизматига, Самарқанд вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турувчи, ёши 18 дан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар (эркаклар ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши шарт), ўрта-махсус ёки олий маълумотга эга бўлиши билан бирга спортнинг жанг санати бўйича охирги беш йил давомида республика (1-ўрин), халқаро танлов ва мусобақаларнинг индивидуал турлари ғолиблари (Олимпия ўйинларида, Осиё ўйинларида, жаҳон чемпионатида ва Осиё чемпионатида 1-3 ўринлар), шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.
Номзодлар ўзлари билан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатларни (фуқаролик паспорти, диплом ва илова, ҳарбий гувоҳномаси, меҳнат дафтарчаси (агар бўлса) ва ҳудудий поликлиникалардан соғлиғи ҳолати бўйича берилган тиббий маълумотнома Ф-86) олиб келишлари шарт.
Танловлар номзоднинг хохишига кўра қорақалпоқ, рус ва давлат тилларида ўтказилади.
Мурожаат учун телефон (66) 223-59-41, (66) 223-55-66.
Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.