Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-53-126-7-0-К/21-сонли “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги мaҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-53-126-7-0-К/21-сонли “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги мaҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

.

 Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-53-126-7-0-К/21-сонли “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетнинг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг 2022 йил 7 июндаги (01/28-01-01-34/539-сон, 06-76/КХ-сон) қўшма хатларини ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураковнинг билдиргилари ва вилоят Молия бош бошқармасининг 2022 йил 2 августдаги (01/04-38/544-сон) хулосасини инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24 моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ, етмиш биринчи сессияси

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилги маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари тўғрисида”ги VI-53-126-7-0-К/21-сонли қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Шаҳар ва туман ҳокимликлари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари билан биргаликда, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларини 2-иловага мувофиқлаштиришни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда кўриб чиқсинлар.
  3. Вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил харажатлари режасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
  4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (А.Анваров) мазкур қарорни “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталарида чоп этилишини ҳамда Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.
  5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Насруллаев)  ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) зиммаларига юклансин.

 

        Сессия раиси                                                     З Каримов

Самарканд  шаҳри, 2022 йил «8» сентябрь VI-71-181-7-0-K/22

Қарорни йуклаб олиш (PDF 491 КБ)


Охирги ўзгариш: 13/09/2022 11:14.   Кўрилганлиги: 608
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/p23211

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.