Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида

Вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ж.Ураков, А.Шукуров, А.Умаров) шаҳар ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар билан биргаликда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини қуйидагилардан бошласин:

вилоят аҳолисини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;

“Темир дафтар”ларга киритилган оилаларга кўмир, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ва болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;

олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳамда сел келиши оқибатида йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ (овул)ларга кўмир ва суюлтирилган газ ҳамда камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

  1. Қуйидагилар:

вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини ва кўп квартирали турар-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича комплeкс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2020 йиллар даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Вилоят комиссияси (А.Шукуров):

зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сонли қарори билан тасдиқланган параметрларга шаҳар ва туман ҳокимликларининг асосланган таклифлари асосида ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида  Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича  Республика комиссиясига таклифлар киритиб борсин;

2021/2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ҳар ой якуни бўйича селектор йиғилиши ўтказиб, масъул бошқарма ва ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитиб борилишини таъминласин;

мазкур қарор билан белгиланган параметрларни бажаришга масъул бўлган тегишли ташкилотлар раҳбарлари белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган ёки қониқарсиз бажарган тақдирда уларга нисбатан ўрнатилган тартибда интизомий жазо чоралари қўллаш масаласи бўйича тегишли чораларни кўрсин.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарларда вилоят комиссияси таркибига киритилган бошқарма ва ташкилотларнинг ҳудудий органлари раҳбарларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этсин ва улар томонидан амалга ошириладиган ишлар маҳаллалар кесимида белгилаб берилсин;

ҳар бир туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларда халқ билан мулоқот тарзида ўтказиладиган учрашувларда мазкур қарор билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва уни талофатсиз ўтказиш бўйича белгилаб берилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан аҳолига ҳисобот бериб бориш тизимини йўлга қўйсин.

  1. Вилоят комиссияси, туман (шаҳар) ҳокимлари ва ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзоларига қишлоқ аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича белгиланган параметрлар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
  2. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали (А.Мухаммадиев), “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ (Г.Маматқулов), вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси (Д.Шакарбоев), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

электр ва табиий газ қурилмаларини таъмирлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёқилғи ресурсларини узлуксиз етказиб бериш чораларини кўрсин;

аҳолига, ижтимоий соҳа объектларига, бошқа тоифадаги истеъмолчиларга зарур миқдорларда энергетика ресурсларини етказиб бериш бўйича мунтазам равишда “маҳаллабай” тизимда ўрганишлар олиб бориб, ажратилган ресурсларни етказиб бериш чораларини кўрсин.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков) вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ҳудудларда ташқи санитария-гигиеник узеллари талаб даражасида бўлмаган кўп квартирали уйларнинг санитария-гигиеник ҳолатларини яхшилаш параметрларида белгиланган тадбирларнинглойиҳа-қидирув ишлари харажатларини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йил 1 ноябрга қадар молиялаштирсин.
  2. Вилоят комиссияси (А.Шукуров):

куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни талофатсиз ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясига кунлик маълумот тақдим этиб борсин;

куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни талофатсиз ўтказиш юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот бериб борилишини ҳамда вилоят телевидениесида ҳар ойда “очиқ мулоқот” ҳамда брифинглар ўтказиб борилишини таъминласин.

  1. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (А.Шукуров) ҳамда туман (шаҳар)лар ҳокимлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021/2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича параметрлар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юклансин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
  3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Вилоят ҳокими                                                                     Э.Турдимов

Самарқанд  шаҳри, 2021 йил 19 октябрь 88-7-0-Q/21- сонли

Қарорни юклаб олиш (PDF 364 КБ)


Охирги ўзгариш: 15/12/2021 09:31.   Кўрилганлиги: 661
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/ozbekiston-respublikasi-vazirlar-mahkamasining-2021-yil-17-sentyabrdagi-iqtisodiyot-tarmoqlari-ijtimoiy-soha-obektlari-va-kop-kvartirali-uy-joy-fondini-2021-2022-yillar-kuz-qish-davrida-barqaror-ishlashga-tayyorlashni-taminlash-chora-tadbirlari-togrisidag

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.