Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида

Вилоятда бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларини бажарилишида манфаатдорлигини кучайтириш, шунингдек, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида

                                                                                   Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4555-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар, вилоят Молия бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг бюджет-молия соҳасидаги асосий вазифаси этиб белгилансин:

солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базани тўлиқ қамраб олиш, солиқлар йиғилиши даражасини ошириш, мавжуд захираларни сафарбар этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали тегишли бюджет даромадлари прогнозининг бажарилишини таъминлаш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни тежаш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижадорлиги бўйича ҳисобдорлик тизимини кучайтириш;

биринчи навбатда молиялаштириладиган (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар) харажатларни ўз вақтида молиялаштириш ва кредитор қарздорликка йўл қўймаслик;

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмаларни амалга ошириш учун назарда тутилган маблағларни, биринчи навбатда, олдинги йиллардан ўтувчи объектларни ишга туширишга йўналтириш;

Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинадиган ташқи қарз маблағларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг долзарб чора-тадбирларининг молиялаштиришга йўналтириш ҳамда улардан самарали фойдаланиш орқали натижадорликни таъминлаш.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Ахмедов) бюджет даромади прогноз кўрсаткичларини ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммалари ҳисобига бажарилишига йўл қўймаслик бўйича қатъий огоҳлантирилсин.

2020 йил 1 январдан бошлаб ортиқча ундирилган солиқ суммаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган ставкада фоизлар тўлаган ҳолда қайтариш қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда:

вилоят маҳаллий бюджети, шаҳар ва туманлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича-тегишли маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;

бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича – тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилиши юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев) шаҳар ва туманлар ҳокимлари 2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқланиши юзасидан жорий этилган бюджет интизоми қоидаларига риоя қилиниши юзасидан шахсан масъул эканликлари белгилансин:

молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса:

белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларисиз (ишчи лойиҳа, иш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари) ёки лойиҳа ҳужжатларини қурилиш монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш;

пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни тендер (конкурс) ўтказмасдан (“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида назарда тутилган бўлмаса) танлаб олиш асосида.

  1. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Ахмедов), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари:

мобиль алоқа хизматлари кўрсатиш ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича вилоят бюджетига ажратиладиган маблағлар ҳар ойда (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар, йил якуни бўйича охирги иш кунига қадар) ўтказилиши;

даромадлар прогнозининг бажарилмаган қисми вилоят бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши, прогнознинг ошириб бажарилган қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ихтиёрига қолдирилишини инобатга олинсинлар.

  1. 2020 йил учун Самарқанд вилоят маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 36 279,0 млн сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ураков), вилоят Молия бош бошқармаси (Б.Мирзаев), шаҳар ва туманлар ҳокимларининг:

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга амалдаги қонунчилик талабларига зид равишда зарар етказилмаслигини таъминлаш;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш юзасидан чиқариладиган қарорларни мажбурий тартибда халқ депутатлари вилоят Кенгаши билан келишилиши ҳамда зарарларни қоплашда уларнинг давлат бюджети ва маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиши юзасидан масъуллиги белгилаб қуйилсин.

  1. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Мирзаев) ушбу қарорни “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти ҳамда “Овози Самарқанд” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
  2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ураков зиммасига юклатилсин.

 

                                       Вилоят ҳокими                                                    Э.Турдимов

                                                              

Самарканд  шаҳри, 2020 йил 13 январь 4 - К-сон

  Қарорни юклаб олиш (PDF 1.79 МБ)


Охирги ўзгариш: 22/02/2021 11:36.   Кўрилганлиги: 1712
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/ozbekiston-respublikasi-prezidentining-2019-yil-30-dekabrdagi-ozbekiston-respublikasining-2020-yil-uchun-ozbekiston-respublikasining-davlat-byudjeti-togrisidagi-qonuni-ijrosini-taminlash-chora-tadbirlari-togrisidagi-pq-4555-sonli-qarorining-ijrosini-tamin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.