Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти: 2017 ЙИЛДА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР

Самарқанд вилояти: 2017 ЙИЛДА ЭРИШИЛГАН НАТИЖАЛАР


* Вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига асосан саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йуналишида қиймати 2007,6 миллиард сўм бўлган2298 та лойиҳа амалга оширилиши ва бунинг натижасида 22498 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган эди. Йил якуни билан ушбу режа ортиғи билан бажарилди.

 

* САНОАТ йўналишида 873,8 миллиард сўмлик 311 та лойиҳа амалга оширилиб, 6906 киши ишли бўлди.

Жумладан, Булунғур туманидаги “Сам гарден пласт” МЧЖга 10 миллион долларлик инвестиция жалб этилди. Натижада йилига 10 тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва шок усулида музлатиш лойиҳаси, “Тоҳир” МЧЖда қиймати 2,2 миллион долларлик бир йилда 4 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритиш лойиҳаси ишга туширилди.

 

* Самарқанд шаҳрида “Сифат Азизбек барака” МЧЖ томонидан 350 миллион сўмлик инвестиция эвазига йилига 200 тонна колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

 

* Каттақўрғон шаҳридаги “Каттақўрғонсут агрофирмаси” оилавий корхонасида 400 миллион сўм маблағ эвазига йилига 1000 тонна сутни қайта ишлаш бошланди.

 

* Оқдарё туманида “Муштарий Оқдарё” МЧЖда йилига 5 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга киришилди.

 

* Жомбой туманида “Гала Осиё нон” МЧЖ томонидан бир йилда 10 миллион дона жинси маҳсулотлари ва 4,5 минг тонна трикотаж мато ишлаб чиқаришга киришилди. Бу ерда 800 киши учун иш ўрни яратилди.

 

* Самарқанд шаҳрида “Самарқанд Энгланд эко медикал” МЧЖда йилига 8 миллион дона дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаси жорий этилди.

 

* Самарқанд шаҳридаги “Прайм керамика” корхонаси йилига 12 миллионкв/м керамик плиткалар ишлаб чиқаришни бошлади.

 

* Каттақўрғон шаҳридаги “Металл солуший техноложис” корхонасида турли ўлчамли шарикли вентиллар, латун фитинглар ишлаб чиқариш бошланди. Натижада 250 киши меҳнатга жалб этилди.

 

* ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА СЕРВИС соҳасида ўтган 11 ойда 337,1 миллиард сўмлик 1236 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 7454 та янги иш ўрни яратилди.

 

* ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИда қиймати 455 миллиард сўмлик 562 та лойиҳанинг ижроси таъминланди. Бу 3992 кишининг иш билан таъминланишига замин яратди.

 

* Маҳаллийлаштириш дастури доирасида вилоятдаги 22 та корхонада 43 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Ўтган давр мобайнида 3,3 миллион доллар миқдорида маблағ иқтисод қилиниб, 62,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

 

* Бандлик дастурига мувофиқ ўтган 11 ойда 74,8 мингта иш ўрни ташкил этилди.  Йил якунигача 77,5 минг янги иш ўринлари яратилиб, дастурда белгиланган иш ўринлари йил якуни билан 101,1 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

 

* Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастурига асосан 44 та давлат мулки объекти 175,5 миллиард сўм ва 11 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ҳамда 3267 та янги иш ўрни ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилди.

Масалан, Паст Дарғом тумани “Мароқанд кабель инвест” МЧЖ томонидан 2,8 миллиард сўм инвестиция киритиш ҳамда 55 та янги иш ўрни ташкил этиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилди. Мазкур объектда кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини бошлаш учун 30 та давлат объекти оммавий савдоларга чиқарилди. Шундан 9 таси “ноль” харид қийматида берилган бўлса, 21 таси хусусий мулк сифатида хусусийлаштирилди.

Бундан ташқари, аввал хусусийлаштирилган 1569 та объектнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш майдонлари хатловдан ўтказилди. Натижада бўш турган 219 та объект негизида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастурга асосан 253,8 миллиард сўм маблағ эвазига 250 та лойиҳа амалга оширилиб, 5100 та иш ўрни яратилади. Бугунги кунгача 47,8 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 114 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 860 нафар киши иш ўрни билан таъминланди.

 

* 2017 йилда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 78,4 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳаси – 43,6 фоизни ташкил этди.

 

* Йил якуни билан вилоятимизда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 17 220 тани, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар 291 тани ташкил этди.

2017 йилда всосий инвестор давлатлар – Россия, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Туркия,БАА, Буюк Британия, Испания, Франция, Швейцария, АҚШ, Қозоғистон бўлди.

 

* Аҳоли жон бошига истеъмол моллари ишлаб чиқариш ўртача 1382,4 минг сўмни, чакана товар айланмаси эса 2201,2 минг сўмни ташкил этди.

 

* Вилоятда ўтган 11 ойда 15,4 миллион долларлик хорижий инвестициялар жалб этилди. Натижада рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар сони 281 тага етиб, улар томонидан 2,9 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

 

* 2017 йилда Самарқанд шаҳрида 8 та, Булунғур ва Нуробод туманларида биттадан меҳмонхона қурилди. Самарқанд шаҳрида 7 та туроператорлик фаолияти билан шуғулланувчи сайёҳлик ташкилотлари иш бошлади. Улар сайёҳларга 55 та маршрут бўйича хизматлар кўрсатмоқда.

 

* Вилоятга ўтган даврда 1 миллион 248 минг 400 нафардан кўпроқ турист ташриф буюрди.

Самарқанд вилояти:



2018 ЙИЛДА КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

 

* Вилоятда 2018 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 20,6 миллиард сўмни ташкил этиши кутилмоқда (2017 йилга нисбатан 108,9 фоизга ўсиш).

 

* Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилиши 5433,2 минг сўм (2017 йилга нисбатан 6,5 фоизга ўсиш).

 

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан 3200 гектар пахта ва 1800 гектар бошоқли дон экинлари майдонлари қисқартирилиши ҳисобига қўшимча равишда 900 гектар картошка, 1868 гектар сабзавот, 450 гектар боғ, 1465 гектар озуқа экинлари, 158 гектар мойли экинлар, 159 гектарда токзор барпо қилинади.

 

* Капитал қўйилмалар 3882,4 миллард сўмни (111,2 фоиз), қурилиш ишлари 2915,7 миллард сўмни (113,5 фоиз), хизматлар 7563,9 миллиард сўмни (112,2 фоиз) ташкил этади.

 

* Саноат йўналишида қиймати 3413,3 миллиард сўм бўлган 354 та лойиҳани амалга ошириш ва 12626 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Шундан 1494,4 миллиард сўмлик 128 та йирик аҳамиятли лойиҳадир.

 

* Вилоятдаги пахта толасини қайта ишлаш даражаси 34 фоизга етказилади.

 

* Қишлоқ хўжалиги йўналишида қиймати 839,2 миллиард сўмлик 184 та лойиҳаларни амалга ошириш ва 2163 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.

 

* Маҳаллийлаштириш дастури асосида вилоятда янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига 30 корхона 62 лойиҳалар бўйича 251,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ўсиш суръатини 185,6 фоизга етказилади.

 

* Ҳудудий экспорт ҳажми 246 млн долларни ташкил этиб, ҳудудий экспортёр корхоналар сони 250 дан ортиши режалаштирилган.

 

* Бандлик дастури асосида аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида вилоят бўйича 68371 фуқаронинг янгидан ташкил этиладиган иш ўринларида бандлиги таъминланиши белгиланган.

 

*  «Samarkand City» туризм ҳудуди қурилиши бошланади.

 

* 30 та сув объектларни қуриш ва 154,8 км сув тармоғини тортиш ишлари учун 31467,6 миллион сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

 

* Вилоятда 2018 йил 36 та арзон кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланган. Жумладан, Самарқанд туманида 32 та 7 қаватли, Каттақўрғон шаҳрида 4 та 5 қаватли арзон кўп қаватли уйлар қурилади.

 

* Вилоятдаги қишлоқ жойларда 1198,8 миллиард сўмга намунавий лойиҳалар асосида 1758 та арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

 

* 2018/2019 ўқув йилида академик лицейлар фаолияти оптималлашади. Моддий техника базаси замон талабига жавоб бермайдиган 2 та академик лицей фаолияти тўхтатилади. ўқувчиларни кичик гуруҳларда ўқитилиши академик лицейларда таълим сифатини оширишига хизмат қилади.

 

* Касб-ҳунар коллежларини 51,9 минг битирувчиларини мос йўналишдаги корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташини тўрт томонлама шартномалар асосида самарали ташкил этишга ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан ҳар бир туман, шаҳар, корхона, коллеж ва унинг битирувчиси кесимида бириктирилади.

 

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан вилоятда 225 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасалари ташкил қилинади, 51 та мактабгача таълим муассасалари реконструкция ва капитал таъмирланади, 64 та янги мактабгача таълим муассасалари қурилади.



Охирги ўзгариш: 08/01/2018 20:21.   Кўрилганлиги: 3162
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/murojaatnoma/samarqand-viloyati-2017-yilda-erishilgan-natijalar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.