Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг қарори
Вилоятдаги мавжуд “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли орасида профилактик-тарғибот тадбирларни сифатли ва тизимли йўлга қўйиш мақсадида 2012 йилнинг 11 декабрида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига “Самарқанд вилоятидаги фуқаролар йиғинларининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала киритилиб, маъқулланган.Шу асосда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги Низом талаблари асосида қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик кенгаши томонидан жорий йилнинг 15 январидан 3 апрелигача вилоятдаги барча “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари фаолиятини ўрганиш бўйича ўтказилган суҳбатлар натижаларига асосан 273 нафар (28,5 фоиз) “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилган. Уларнинг 46 нафари
(5 фоиз) муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг турли моддалари билан жавобгарликка тортилганлиги аниқланган.
Жамоатчилик кенгаши томонидан 273 нафар лавозимга нолойиқ деб топилган, шунингдек мавжуд 124 та вакант ўринларга тавсия этилган 1191 нафар номзодлар билан суҳбатлар ўтказилди ва улар орасидан 397 нафар (штат бўйича жами тузилма раҳбарларининг 36,8 фоиз) маҳалла фуқаролар йиғинларининг кенгашлари томонидан “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг шаҳарлар ва туманлар бўлимларига белгиланган тартибда тайинлаш учун тавсия этилган.
“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари этиб янги тайинланган 397 нафар фуқаронинг 81 нафари (20,4 фоиз) олий маълумотга, 265 нафари (66,8 фоиз) ўрта-махсус маълумотга, қолган 51 нафари (12,8 фоиз) ўрта маълумотга эга бўлган шахсларни ташкил этган.
Уларнинг 272 нафари (68,5 фоиз) 18 ёшдан 30 ёшгача, 71 нафари (17,9 фоиз) 30 ёшдан 40 ёшгача, 33 нафари (8,3 фоиз) 40 ёшдан 50 ёшгача бўлган шахслардир.
Айни пайтда, жами 1079 та “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарларининг 158 нафари олий маълумотга, 577 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Бундан ташқари, улардан 439 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача, 263 нафари 30 ёшдан 40 ёшгача бўлган фуқаролар йиғинларининг аъзолари ҳисобланади.
“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари фаолиятини ўрганиш якунларини кўриб чиқиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари фаолиятини ўрганиш бўйича вилоят жамоатчилик Кенгаши раиси Ш.Садиковнинг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари фаолиятини ўрганиш якунлари тўғрисидаги ахбороти ва таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими (Ш.Жониқулов) ва вилоят ички ишлар бошқармаси (Ф.Қувондиқов)га:
- ўн кун муддатда вилоятдаги мавжуд 1079 нафар “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари учун махсус ўқув-семинари ўтказиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, ташкил этиш;
- ўқув-семинарга олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва мутасадди ташкилот раҳбарларини жалб этиш;
- ўқув-семинар якунлари бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашига ахборот киритиш;
- “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгилаш;
- “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари сардорлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ҳисобот тизимида назоратга олиб, ҳар ойлик мониторингини юритиш тавсия этилсин.
3. Вилоят телерадиокомпанияси (А.Аҳмедов), “Самарқанд-СТВ” телевизион ижодий уюшмаси (А.Салоҳиддинов), “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” (Ф.Тошев), “Овози Самарқанд” (О.Хидиров) газеталарига вилоят бўйича “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари учун ташкил этиладиган ўқув-семинарларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Садиков)га юклатилсин.
Вилоят Кенгаши раиси З.Мирзаев
2013 йил 14 май
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.